“Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди”
Ижтимоий тармоқлар орқали “ахлатдан қарздорларнинг электр энергияси узилади” деган мавзу кўплаб мухокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хўш, тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган янги тизим қандай ишлайди? Эндиликда чиқиндидан қарзи борлар электр энергиясига тўлов қила олмайди. Қарздорлик сўндирилгач, бу чеклов олиб ташланади. Президентнинг тегишли фармонига кўра, шу йил 1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан 3 ой қарздорлиги борлар, 2025 йил 1 январдан эса 1 ой қарздор бўлган фуқаролар электр энергияси истеъмоли учун тўловни амалга ошира олмайди. Бунинг тартиби қандай ишлайди? 1 июндан чиқиндидан қарздорлиги 6 ой, 1 ноябрдан 3 ой ҳамда 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлиги ҳосил бўлган абонентларга шу тизимни жорий қилиш кўзда тутилган. Бунда 2023 йил 31 декабргача бўлган қарздорликка бу тизим татбиқ этилмайди, яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб чиқиндидан шаклланган қарздорликларга электр энергия билан ҳамкорликдаги тизим ишга туширилади.
Масъулларнинг қўшимча қилишича, айни чекловни ўрнатиш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, Рақобат тўғрисидаги ҳамда электр энергетикаси тўғрисидаги қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжатлар ташкилотларга киритилгани маълум қилинди.
Шундан хулоса қилиш мумкинки, хисобингизда маблағингиз бўла туриб, чиқиндидан қарздорлигингиз бўлса электр энергияси таъминоти тўхтатилмайди, лекин хисобингиздаги маблағ тугаган вақтда чиқиндидан қарздорлигингиз сўндирилмаган бўлса у холда электр энергияси учун хисобингизни тўлдира олмайсиз. Бундай холатда аввало чиқиндидан қарздорлик сўндирилиб, сўнгра электр энергияси учун тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади.
https://t.me/Yuridik_Maslahat24