#Шунчаки
#Ручка
— Буважон бу нима? — боядан буён бувасининг ёғоч чемаданини титиб ўтирган Набижон кўзига ғалати кўринган нарсани олиб ҳайрон бўлганча сўради. Садир бува кўзойнагини тўғирлаб бир қараб қўйдида,
— Буми, бу ручка болам, — ажин тўла юзларига табассум югурди. — Ручка бўлганда ҳам оддий ручка эмас.
— Ияаа, бу оддий ёғочку, — ҳали ҳам ҳайрон эди набираси. — Қанақасига ручка бўлади? Ёзадиган жойи ҳам йўқ, — қўлидаги ручкани ҳамма ёғини кўздан кечираркан, — менимча қариб, миянгиз бироз айниб қолган кўринади. Бу ҳеч қанақа ручка эмас. Оддий таёқ ва мен уни ахлатга ташлайман, — Набижон қўлидагини эндигина ахлат учун мўлжалланган елим қопга солаётганди, Садир бува ҳассаси билан қўлига бир қўйди.
— Қўлингдагини буёққа бер тирранча, — Садир буванинг оппоқ қошлари чимирилди. — Шу ручкани ўрнига сени ўзингни ахлатга ташлайман, — ручкани олиб авайлабгина силаб қўяркан, — сен бу ручка мен учун қанчалик қадрли эканлигини билсанг эди, — кўзлари ёшлангандек бўлди.
— Эеееее бува, бу қанақасига ручка бўлиши мумкин? — Набижон ҳали ҳам унинг ручка эканлигига ишонмаётганди.
— Мана қара, — Садир бува қўлидаги ручканинг бир тарафини буради ва ручка қопқоғи очилди. — Энди қарачи, оддий таёқмикин? — бироз хафа бўлгандек гапирди.
— Ияааа, бу ахир қанақаси? — Набижоннинг ҳайрати ошди. — Ахир, буууу...
— Бу раҳматли бувингни совғаси. Айнан шу ручка билан бахтли ҳаётим учун имзо қўйганман. Ва бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Негаки, раҳматли бувингдек аёл бу ҳаётда бошқа йўқ, — Набижон бувасининг гапларини тинглар экан, Садир бува раҳматли кампирини қанчалик соғинаётганини жуда яхши ҳис қилиб турарди.
П/с: Баҳоримнинг ручка деганига илҳом келиб кетди.