Онам шам эди🪐
Онам шам эди,
Худо пуф деди,
Ўчди шам,
Ўчди онам...
Онам,
болалигимизда момоқаймоқни
пуф деганимизда
парлари ҳар тарафга тўзиб кетганидек
тарқаб кетди...
Онамдан кейин биз ҳам...
Қишлоғимда ҳамма,
Атрофимда ҳамма,
Ҳаётимда ҳамма,
Бу дунёда ҳамма
битта пуфдан учиб кетди,
ўчиб кетди...
Яқинларим айтадики:
"Сиз ўтмишда,
онангизда қолиб кетгансиз"
Ҳа, тўғри, мен бугунни, эртани,
келару келмас кунларни
ҳис қилолмайман.
Менинг соатим ўтмишда тўхтаб қолган...
Шуларни эсласам,
йўлда кетаётиб ҳам
шартта ерга ўтирволиб,
ерни муштлаб-муштлаб
бақиргим келади:
Момоқаймоқларни тўздирма!
Ришталарни уздирма!
Ҳаловатимни, ҳаловатсизимни,
Хотирижамимни қайтариб бер!
Менга шамс керак эмас,
Шамимни қайтариб бер,
қайтариб бер!
13.02.2025 й
@Guljamol_Asqarova
Онам шам эди,
Худо пуф деди,
Ўчди шам,
Ўчди онам...
Онам,
болалигимизда момоқаймоқни
пуф деганимизда
парлари ҳар тарафга тўзиб кетганидек
тарқаб кетди...
Онамдан кейин биз ҳам...
Қишлоғимда ҳамма,
Атрофимда ҳамма,
Ҳаётимда ҳамма,
Бу дунёда ҳамма
битта пуфдан учиб кетди,
ўчиб кетди...
Яқинларим айтадики:
"Сиз ўтмишда,
онангизда қолиб кетгансиз"
Ҳа, тўғри, мен бугунни, эртани,
келару келмас кунларни
ҳис қилолмайман.
Менинг соатим ўтмишда тўхтаб қолган...
Шуларни эсласам,
йўлда кетаётиб ҳам
шартта ерга ўтирволиб,
ерни муштлаб-муштлаб
бақиргим келади:
Момоқаймоқларни тўздирма!
Ришталарни уздирма!
Ҳаловатимни, ҳаловатсизимни,
Хотирижамимни қайтариб бер!
Менга шамс керак эмас,
Шамимни қайтариб бер,
қайтариб бер!
13.02.2025 й
@Guljamol_Asqarova