💜БАХТ БУ--...💜
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?
Кўзларинг кўргани --бу бахт эмасми?!
Эрта тонг уйғониб, қўлинг меҳнатда,
Оёғинг юргани --бу бахт эмасми?!
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу ўз оиланг, ёринг бўлгани,
Сени дуо қилиб, соғлигинг сўраб
Ёнингда отаю онанг юргани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт--бу ёринг сени жондан суйгани.
Сени деб югуриб, хизматинг қилиб
Бахтингга ҳамиша омон бўлгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу юзларингда қувонч кулгани.
Ўйноқлаб, чопқиллаб гул --фарзандларинг
Ишдан қайтганингда қучиб олгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу уйингга дўст, меҳмон келгани,
Дўстлар дийдорию, меҳмонлар тафти,
Хонадонингга нур, файзлар тўлгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу осойишта кунинг ўтгани.
Беофат, бешикаст беғалва кунни
Парвардигор сенга раво кўргани.
Аслида бахт -- бу дунёда барчамиз,
Бахт -- бу мен, бахт-- бу сен, бахт-- борлигимиз.
Аллоҳ паноҳида яшаб, соғ-омон,
Тинч юрт, гўзал замонга ёрлигимиз!
✍🏻Дилбаҳор🌹
@Yashamoq_Guzaldir
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?
Кўзларинг кўргани --бу бахт эмасми?!
Эрта тонг уйғониб, қўлинг меҳнатда,
Оёғинг юргани --бу бахт эмасми?!
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу ўз оиланг, ёринг бўлгани,
Сени дуо қилиб, соғлигинг сўраб
Ёнингда отаю онанг юргани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт--бу ёринг сени жондан суйгани.
Сени деб югуриб, хизматинг қилиб
Бахтингга ҳамиша омон бўлгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу юзларингда қувонч кулгани.
Ўйноқлаб, чопқиллаб гул --фарзандларинг
Ишдан қайтганингда қучиб олгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу уйингга дўст, меҳмон келгани,
Дўстлар дийдорию, меҳмонлар тафти,
Хонадонингга нур, файзлар тўлгани.
Бахтни қаерлардан излаяпсан сен?!
Бахт-- бу осойишта кунинг ўтгани.
Беофат, бешикаст беғалва кунни
Парвардигор сенга раво кўргани.
Аслида бахт -- бу дунёда барчамиз,
Бахт -- бу мен, бахт-- бу сен, бахт-- борлигимиз.
Аллоҳ паноҳида яшаб, соғ-омон,
Тинч юрт, гўзал замонга ёрлигимиз!
✍🏻Дилбаҳор🌹
@Yashamoq_Guzaldir