Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Денов туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро ўзининг “Кобальт” русумли автомашинасида Узун тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.
Терговга қадар текширув давомида, у гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркосавдогарлардан олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📨👉@SurxondaryoYangiliklari_75👈
каналини кузатиб боринг

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 50 кг. 567 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.