Тошкент вилоятида бюджет маблағларини
ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Тошкент вилояти Маданият бошқармасига 2022 йилнинг июль ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар раҳбарлик қилган шахс 2024 йилнинг январь ойида Бекобод тумани маданият бўлими бошлиғи билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги фольклор мактабининг моддий-техник таъминотини яхшилаш мақсадида ажратилган маблағларнинг маълум бир қисмига мусиқий ва техник жиҳозлар харид қилиш жараёнида нархларини сунъий равишда ошириб кўрсатиш орқали, товарларни 416 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олишган ва ушбу пул маблағини ноқонуний ўзлаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Маданият бошқармасининг собиқ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан ҳамда Бекобод тумани маданият бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми, 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши материаллари ЖИБ Бекобод туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда.