Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 180 та мамлакат орасида 121-ўринда
Халқаро антикоррупция ташкилоти Transparency International 2024 йил 11 февралда «Коррупцияни қабул қилиш индекси—2024» бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 32 балл билан дунё бўйича 180 та мамлакат орасида 121-ўринни эгаллади. Ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган.
2023 йилга нисбатан Ўзбекистон индекста бир поғона пастлаган.
Украина 105-ўринни, Полша эса 53-ўринни эгаллади. Словакия ўз кўрсаткичларини кескин пасайтириб, 59-поғонага (-5 балл) тушиб кетган. Кейинги ўринларни Руминия — 46 балл (+0, 65-ўрин), Молдава — 43 балл (+1, 76-ўрин) ва Венгрия — 41 балл (-1, 82-ўрин) эгаллаган. Беларусь 33 балл билан 114-ўринни, Россия эса 22 балл билан 154-ўринни эгаллади.
Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича биринчи ўринларни Дания (90 балл), Финляндия (88 балл) ва Сингапур (84 балл) эгаллади. Сўнгги ўринларда эса Венесуэла (10 балл), Сомали (9 балл) ва Жанубий Судан (8 балл) жойлашган.
𝙏𝙚𝙡𝙚𝙜𝙧𝙖𝙢 | 𝙄𝙣𝙨𝙩𝙖𝙜𝙧𝙖𝙢 | 𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | YouTube