Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари полковник А.Ахмедов бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди.
Ташрифнинг асосий мақсади – Озарбайжоннинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибаларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдир.
Озарбайжоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан учрашувларда делегация аъзолари йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш бўйича замонавий технологияларни қўллаш, жамоат транспортида хавфсизликни таъминлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ошириш бўйича фикр алмашишди. Улар Озарбайжоннинг илғор тажрибалари ва самарали усуллари билан танишиб, бу борадаги таклиф ва муҳокамаларни ўтказдилар.
Озарбайжондаги самарали усуллар ва амалий тажрибаларни ўрганиб, делегация аъзолари Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини янада яхшилаш учун зарур чора-тадбирларни кўришни режалаштирмоқдалар.
👉 @YHXX_UZ