Репост из: Facebookdagi gaplar
Онамлар билан жиянларини кўргани меҳмонга кетаётгандик. Чилонзор 18-19- мавзелар чорраҳасида жойлашган "Миллий таомлар" ошхонасига норин олгани кирдик. Одатда шу ердан оламиз, ҳам қулай, ҳам мазали таом тайёрлашади.
Иш юритувчи хўжайинлари ходимларни "тез бўл, тез тайёрла", деб анча жой тайёрлатишаётган экан.
Кимдир бирон йиғин-тадбир қилаётгандир-да, деб аҳамият бермай, буюртмам тайёр бўлишини кутиб турдим.
Бир маҳал эшик олдида анчагина ободонлаштириш хизмати ходимлари йиғилиб, ийманиб туришганди. Ҳалиги хўжайин чиқиб: "марҳамат қилинглар, келинглар", деб кутиб олдилар.
Меҳмонлар кириб, жойларга жойлашишди. Хизматчилар хушмуомалик билан хизмат қилишни бошлашди.
Ўша ердаги бир ходимдан: "икром қиляпсизларми", деб сўрандим, жавобидан бу ҳолат давомийлигини тушундим.
Баъзан бирон ошхонага киритишмаганини ёки хизмат кўрсатишмаганини эшитиб қолардим. Бу ҳолатни кўриб роса қувондим.
Барака топишсин.
Мошинага ўтириб онамларга айтгандим, хурсанд бўлиб хақларига дуо қилдилар.
#Bahtiyor Sultanov