БАХТИНГНИ ТИЛАЙМАН
Ҳуснига ойлар лол қарашган гўзал,
Ишқида ошиқлар талашган гўзал,
Эгинига оқ либос ярашган гўзал,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Ҳажрингда ўртаниб, тўлғандим неча,
Тўйингни эшитиб қийналдим неча,
Ҳайронлар қолдириб сени бу кеча,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Ишқимизга этак ёпган мулойим,
Севгимни тикандек чопган гулойим,
Бахтсизлигимдан бахт топган гулойим,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Бевафо уялиб қоласан ҳали,
Тилакларим тинглаб ёнасан ҳали,
Кўзингга ёшлар ҳам оласан ҳали,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Тўйингга бораман ичиб бораман,
Бир даста гулларни қучиб бораман
Ўзимдан бутунлай кечиб бораман,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Йиллар ҳам ўтади шошилиб шоша,
Бевафо ранжима бу йиллар оша,
Бир умр бахтларга кўмилиб яша,
Бахтингни тилайман тўйнигга бориб.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ҳуснига ойлар лол қарашган гўзал,
Ишқида ошиқлар талашган гўзал,
Эгинига оқ либос ярашган гўзал,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Ҳажрингда ўртаниб, тўлғандим неча,
Тўйингни эшитиб қийналдим неча,
Ҳайронлар қолдириб сени бу кеча,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Ишқимизга этак ёпган мулойим,
Севгимни тикандек чопган гулойим,
Бахтсизлигимдан бахт топган гулойим,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Бевафо уялиб қоласан ҳали,
Тилакларим тинглаб ёнасан ҳали,
Кўзингга ёшлар ҳам оласан ҳали,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Тўйингга бораман ичиб бораман,
Бир даста гулларни қучиб бораман
Ўзимдан бутунлай кечиб бораман,
Бахтингни тилайман тўйингга бориб.
Йиллар ҳам ўтади шошилиб шоша,
Бевафо ранжима бу йиллар оша,
Бир умр бахтларга кўмилиб яша,
Бахтингни тилайман тўйнигга бориб.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim