💜ҚАДРИНГИЗГА ЕТАЙИН💜
(Хуршид Каримнинг ЎЙНАШМА шеърига жавоб)
Бўйингиз-ла бўйлашмай,
Кўнглингиз-ла ўйнашмай,
Хаёл билан сўзлашмай,
Қадрингизга етайин.
Жило бермадим сўзга,
Оро бермадим юзга,
Менга бегона ўзга,
Қадрингизга етайин.
Сурмалар сурганим йўқ,
Нозланиб юрганим йўқ,
Кўнглингизни қилинг тўқ,
Қадрингизга етайин.
Тузманг ҳар хил тузоқни,
Мен кўзлайман узоқни,
Булбул демасман зоғни,
Қадрингизга етайин.
Кулишларим шунақа,
Ишқим эмас бир чақа,
Сизга бу жон садақа,
Қадрингизга етайин.
Сизни дея саҳар шом,
Бедорману беором,
Қасд қилманг, бўлди, тамом,
Қадрингизга етайин.
✍🏻Дилбаҳор🌹
(Хуршид Каримнинг ЎЙНАШМА шеърига жавоб)
Бўйингиз-ла бўйлашмай,
Кўнглингиз-ла ўйнашмай,
Хаёл билан сўзлашмай,
Қадрингизга етайин.
Жило бермадим сўзга,
Оро бермадим юзга,
Менга бегона ўзга,
Қадрингизга етайин.
Сурмалар сурганим йўқ,
Нозланиб юрганим йўқ,
Кўнглингизни қилинг тўқ,
Қадрингизга етайин.
Тузманг ҳар хил тузоқни,
Мен кўзлайман узоқни,
Булбул демасман зоғни,
Қадрингизга етайин.
Кулишларим шунақа,
Ишқим эмас бир чақа,
Сизга бу жон садақа,
Қадрингизга етайин.
Сизни дея саҳар шом,
Бедорману беором,
Қасд қилманг, бўлди, тамом,
Қадрингизга етайин.
✍🏻Дилбаҳор🌹