ҚИЗГИНАМ
Меҳрибоним бўйнимга
Маржон экансан қизгинам,
Нуридийдам жонимга,
Дармон экансан қизгинам.
Сўзларинг қанд-у, шакар,
Кўнглимга бирам ёқар,
Кўзлари мунчоқ, юзи
Ширмон экансан қизгинам.
Кўзларим ёшлаб кетарсан,
Бизларни ташлаб кетарсан,
Ўз уйингга ўзгинанг
Меҳмон экансан қизгинам.
Кўзларимни нури сенсан,
Юрагимни қўри сен,
Қалбимни энг тубида
Армон экансан қизгинам.
Йиғлама қўй йиғлама,
Бағри дилим тиғлама,
Тақдир азал олдида,
Ҳайрон экансан қизгинам.
Бахтли бўлгин жон болам,
Шудир Аллоҳга нолам,
Номус орим кўксимда,
Имон экансан қизгинам
Ўз уйингга ўзгинганг
Меҳмон экансан қизгинам.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Меҳрибоним бўйнимга
Маржон экансан қизгинам,
Нуридийдам жонимга,
Дармон экансан қизгинам.
Сўзларинг қанд-у, шакар,
Кўнглимга бирам ёқар,
Кўзлари мунчоқ, юзи
Ширмон экансан қизгинам.
Кўзларим ёшлаб кетарсан,
Бизларни ташлаб кетарсан,
Ўз уйингга ўзгинанг
Меҳмон экансан қизгинам.
Кўзларимни нури сенсан,
Юрагимни қўри сен,
Қалбимни энг тубида
Армон экансан қизгинам.
Йиғлама қўй йиғлама,
Бағри дилим тиғлама,
Тақдир азал олдида,
Ҳайрон экансан қизгинам.
Бахтли бўлгин жон болам,
Шудир Аллоҳга нолам,
Номус орим кўксимда,
Имон экансан қизгинам
Ўз уйингга ўзгинганг
Меҳмон экансан қизгинам.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim