ТУҲФАНГ БОРМИ
Меҳр истаб сарғаярман жоним ҳалак,
Қаҳрлардан тўйиб кетди шўрлик юрак,
Шодон бўлиб куларманми бир боргина,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Кундузиларим қоп қоронғу тундай ўтса,
Қалбим яро юрак бағрим хундай ўтса,
Наҳот энди ўтар умрим шундай ўтса,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Орзуларим бағрим тилар армон бўлиб,
Кўзларимда ёш тизилди маржон бўлиб,
Куз ҳам келди ҳаётимга меҳмон бўлиб,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Умидларим яраланган оққуш мисол,
Осмонимда ой кулмайди, тўлмас ҳилол,
Ўтиб борар умрлар ҳам, бир туш мисол,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Хандон отиб кулгувчи кўп хато қилсанг,
Тинглагувчи йўқ дардингни нидо қилсанг,
Стамларинг ортидан бахт ато қилсанг,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Хаёт шундай пасту баланд чуқур дейман,
Ногох қилган гуноҳимга узр дейман,
Барча берган неъматингга шукур дейман,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim