Хоразм ва Самарқанд вилоятларида қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрлаган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчасидаги уйда 4 турдаги умумий баҳоси 166 млн сўмлик жами 15 720 дона қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Қ. “Боғи майдон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 10 литр ҳамжли елим идишларга қуйилган 75 литр ароқ ҳамда 120 дона “Русская” номли тайёр қўлбола алкоголь маҳсулоти ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
@xorazmfaxrim