Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманидаги “A.Y.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси М.Ш. фуқаро Т.К.га акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан 49 турдаги умумий баҳоси 83,6 млн сўмлик 1 574 қути акциз маркасиз ва 26 турдаги 371 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Пастдарғом ва Иштихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “D.J.” МЧЖ ва ЯТТ “А.А.”ларнинг савдо дўконларидан жами 402 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 389 қути ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Ўзбекистон ва Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.N.” МЧЖ ва “O.O.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконларидан турли номдаги 373 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ва 126 қути ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
@xorazmfaxrim