Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Президент қарорига асосан, Янги йил байрамида ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр – 2 январ) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабр – 2 январ) дам олишади.