Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Хива тумани 1-сектор ҳудудидаги Қорақум маҳалласида Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда аҳоли, хусусан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда камондан ўқ отиш, волейбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, киберспорт мусобақалари ҳамда маданий концерт ва миллий қадриятлар намойишлари бўлиб ўтди. Айниқса гулҳан атрофидаги ўйин кўлгулар барчанинг кўнглида олам-олам таассурот қолдирди.