#Ilhom
ИШОНМАСМИ?
Бир-у боринг мен деганга, энди ортиқ ишонмасми?
Ҳасби ҳолин сўраганга, энди ортиқ ишонмасми?
Ишонганди неча лофга, хотирига уриб муҳр,
Ул муҳрни парчалаган ёр-у дўстга ишонмасми?
Неча ёлғон аро шайдо айлаб қаросин,
Қароғин кўрмас қилган қон-қардошга ишонмасми?
Алиф қаддин дол айлаб, ёлғон-ла кўммоқ нечун?
Саботидан айирган аҳд-паймонга ишонмасми?
Ёлғон сўзга етмай доши, фалакларга етиб оҳи,
Минг ваъдадан толса гоҳи, ер-у кўкка ишонмасми?
Ишонгани рўё бўлиб, тушлар ундан ростроқ бўлса,
Инонч номли дарахт сўлса, содиқ дўстга ишонмасми?
Бир-у борим деганларга, дўстман, ёрман деганларга,
Ҳасбин, ҳолин сўрганларга, энди ортиқ ишонмасми?
29.01.2024, 10:04
@Xitob_EyKongil