* * *
Асл давлат диндадур, марди бадавлатман дема,
Дилда маънинг бўлмаса, аҳли ҳақиқатман дема.
Ҳотами Тайдек жаҳонни тутса хайринг, эй азиз,
Иш риёдин холи йўқ, соҳиб саховатман дема.
Нуҳ фарзандини иймониға ҳомий бўлмади,
Сан бу хислат бирла арбоби ҳидоятман дема.
Қатраи оби манийсан моуман* лозим эмас,
Мужтаҳидни ўғли бўлсанг, бекудуратман дема.
Сан насаб бозорига солсанг ўзунгни, эй азиз,
Маҳз тақлид бирла авлоди Муҳаммадман дема.
Муттақий бўлмоқ бу йўлда нафси ўлдурмоқ эрур,
Зиндаликда ўлмасанг, аҳли тариқатман дема.
Ер юзини тоатин қилғонда ожизликни эт,
Дилни шахватдин аритгил, аҳли тоатман дема.
Хаста дил Машрабни асрорини билсанг, эй ҳаким,
Бу хатарлик йўлда сан соҳиб кароматман дема.
📝 МАШРАБ
* Моуман - “манманлик”
@Xitob_EyKongil