Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МЕН БАХТ СОТУВЧИМАН
Мен бахт сотувчиман, қани, кеп қолинг,
Бу бозордан биров ғам, дард олмасин.
Энг чиройли, энг зўр бахт бор, оп қолинг,
Ватанимда бахтсиз одам қолмасин.
Бахтсизлар, олдимга яқинроқ келинг,
Сизга не бахт керак, ўшани олинг.
Кейин бахтли яшанг, шамолдай елинг,
Бахтлилар боғида умрбод қолинг.
Йигит ва қиз бирга бўлсин бахтиёр,
Фарзанд кўрсин бунда тирноққа зорлар.
Худога шукр айтсин барча бахти бор,
Бахтга тўла бўлсин барча бозорлар.
Бахт сотаман, озор сотмасин ҳеч ким,
Дунё қувонч, шодлик, севинчга тўлсин.
Шошманг, шовқин солманг, энди туринг жим,
Очун бахтиёрлар ватани бўлсин.
Ҳаммага бахт берсам, бахтим қолса кам,
Майли, ишсиз қолиб, сўнг уйга кетай.
Энг охирги бахтим сотиб бўлса ҳам,
Тангрим, ҳар бандангни бахтиёр этай.
Фозил Фарҳод
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A
Мен бахт сотувчиман, қани, кеп қолинг,
Бу бозордан биров ғам, дард олмасин.
Энг чиройли, энг зўр бахт бор, оп қолинг,
Ватанимда бахтсиз одам қолмасин.
Бахтсизлар, олдимга яқинроқ келинг,
Сизга не бахт керак, ўшани олинг.
Кейин бахтли яшанг, шамолдай елинг,
Бахтлилар боғида умрбод қолинг.
Йигит ва қиз бирга бўлсин бахтиёр,
Фарзанд кўрсин бунда тирноққа зорлар.
Худога шукр айтсин барча бахти бор,
Бахтга тўла бўлсин барча бозорлар.
Бахт сотаман, озор сотмасин ҳеч ким,
Дунё қувонч, шодлик, севинчга тўлсин.
Шошманг, шовқин солманг, энди туринг жим,
Очун бахтиёрлар ватани бўлсин.
Ҳаммага бахт берсам, бахтим қолса кам,
Майли, ишсиз қолиб, сўнг уйга кетай.
Энг охирги бахтим сотиб бўлса ҳам,
Тангрим, ҳар бандангни бахтиёр этай.
Фозил Фарҳод
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A