Xabarchi Tv | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Музыка


⭐ Фақат энг сўнги хабарлар, Долзарб мавзулар, биз билан умуман зерикмайсиз
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉
Реклама бўйича -

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Музыка
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Ҳарбийларга турар-жой ижараси ва ипотека бўйича имтиёзлар оширилди

2025 йил 9 апрелда қабул қилинган Ҳукумат қарорига (214-сон) асосан:
▪️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун ойлик пул компенсацияси 20% га оширилди:
➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
➖ Нукус ва вилоят марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
➖ Бошқа ҳудудларда — БҲМнинг 2 бараваригача.

▪️2025 йил 1 июндан 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга уй-жой сотиб олиш/қуриш учун ипотека кредитига ажратиладиган дастлабки бадал уйнинг 35% этиб белгиланди (илгари 25% эди).
▪️Ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи ва ногирон ҳарбийлар давлат томонидан турар-жой билан биринчи навбатда таъминланади. Агар улар ипотека билан уй олган бўлса, қайтарилмаган қарз ва фоизлар давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Битта қизга тўрт йигит, қизларни даври келди... 😂

Кимга юборишни биласиз.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш

Батафсил👉 @Xabarchi_news


🔥 Тошкентда "зарядда" турган ZEEKR автомобили ёниб кетди

👨🏽‍🚒 Шаҳар ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, 10 апрель куни соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Фурқат кўчасида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. 
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да ўчирилди. Аниқланишича, электромобилнинг аккумулятор қисмида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланди.

"Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар барча электромобилларнинг батареялари ўзида жуда катта миқдорда энергияни сақлаши сабабли, халқаро тажрибага мувофиқ ёнғин чиқган аккумулятор ичидаги электр қуввати тўлиқ тугагунга қадар, аккумуляторни совитиш ишлари амалга оширилади шу сабабли ёнғинни ўчириш усули бошқа оддий ёқилғида юрувчи автомобиллардан фарқ қилади.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ", - дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Ишхонасида "гашиш" чекиб ўтиргани айтилган андижонлик амалдор ва унинг бошлиғи ишдан олинди

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Самарқандда футбол жамоаси ютқазган эркак машинасини одамлар устидан ҳайдади

Айтилишича Сариқ Нексия эгасининг футбол жамоаси ютқазиб қўйгани учун одамларни устига "нагло" хайдади, одамлар ўлиб кетиши мумкин  эди

Ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.


Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЁРДАМ #ТАРҚАТИНГ

Бугун Андижонда Катта Фарғона каналига тушиб кетган «Волга» автомашинаси ичидаги ҳайдовчи Муҳаммадали исмли йигит эканлиги маълум бўлди. У эндигина 20 ёшга ўтган экан😢

Ҳозирда Муҳаммадалини маҳалла аҳли ва қариндошлари Фарғона каналидан қидирмоқдалар. ФВВ томонидан қидирув ва қутқарув ишларига фақат битта ғаввос жалб қилинибди, холос.

Яқинлари ва маҳалла аҳли масъуллардан ёрдам сўрашмоқда.

Расмдаги қидирилаётган йигит — Муҳаммадали, 2005 йилда туғилган, Андижон вилояти, Айрончи маҳалласидан.

❗️Фарғона каналига яқин бўлган барча инсонлар, илтимос, ёрдам беринглар. Эътиборсиз бўлманг...

ВИДЕОНИ ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ, МУҲАММАДАЛИНИ ТЕЗРОҚ ТОПИШГА ЁРДАМ БЕРИНГ!

Батафсил👉 @Xabarchi_news


❗️Фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча консерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

Консерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича "Жонли ижро", "Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз" ёки "Фонограммали консерт дастури" деб аниқ кўрсатилиши лозим.

Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" ва "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи" давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

Батафсил👉
@Xabarchi_news


#ТЕЗКОР #РАСМАН

Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.
(Президент)

Ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади деди Президент.

Энди ишхоналар ҳар ойда ўз ходимларини Самарқанд, Бухоро Хива ва Шаҳрисабз томонларга дам олгани юбориб туришади.

ИШХОНА ГРУППАСИГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ:)

Батафсил👉
@Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рекорд
❗️Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади


Мажбурий ижро бюроси статистикасига кўра, бу 2025 йил учун ҳозирча рекорд ҳисобланади.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


#Ана_xолос

‼️⚠️ҚОТАРНИ ЁМОНИ БЎВОТТИКУ 😅

Айтишларича, расмда Андижон вилояти, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи ўринбосари.

Бу жанобни ўз ҳизмат хонасида яъни давлат идорасида бемалол психотроп дори истеъмол қилиб ўтиришини қаранг.

Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган шаффофлик ва ҳалоллик сиёсатига ва давлат ҳодими имиджига тўғри келадими бу иш?!

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди

Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 2025-йил 7-апрел куни Тошкентда хизмат сафари чоғида қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этди.

Маълум бўлишича, у Тошкентда IPU юбилей Ассамблеясига ​Замбия Миллий Ассамблеясининг Спикери — Неллй Бутете Кашумба Муттиъга ҳамроҳлик қилиб келган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир машинани икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди.

Транспорт воситасини бошқариш жараёнида ўзларинг хавфли ва бачкана ҳаракатини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мирзабек Холмедов қизини узатаётгани муносабати билан ош берди

Тадбирга қўқонлик табиб ҳам таклиф этилган экан.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Янги қарор: 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 майдан бошлаб:
201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача бўлган электр энергияси учун нарх 900 сўм эмас, 800 сўм этиб белгиланади.

Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

1 майгача ойлик 500 кВт⋅соат сарфлаган хонадон 360 минг сўм тўлаган бўлса, 1 майдан кейин ҳам шу миқдор сақланади — нарх ошмайди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aндижонда ЗИЛ йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

Юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


#Диққат #Тарқатинг

Тошкент вилояти ЙҲХБ Дамас ҳайдовчиларига мурожаат қилди

“Ҳозирги кунда транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятларда Дамас ҳўрак бўлмоқда. Бунда аксарият жиноят содир этаётган шаҳслар ушбу русумли автомобилни олиб қочишмоқда.

Шу сабабли ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасига эътиборли бўлишларини, автомобил ювиш шахобчаларида, дўконлар яқинида қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади мурожаатда.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қирғизистонда 70 ёшли онахон марафонга чиқиб нақд 6 км югурибдилар

Видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, баъзи ёшларга ҳатто спорт билан шуғулланишга туртки бўлган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


❗️Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким тайинланди

Президент админстарацияси собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким бўлди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news

Показано 20 последних публикаций.