VAXSHIY TARIX | 21+


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


@VAXSHIY_TARIX — ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих...
Канал 2019 йил 20 январдан буён фаолият юритмоқда.
Админ: @ReklamaManagerUz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Аҳли-оилангизни сиздан қўрқадиган қилиб эмас, аксинча, қўрққан пайтда сиз билан бирга бўлиб, ўзларини хотиржам ҳис қиладиган қилиб тарбияланг.


📚 “Ҳикматлар чашмаси”дан


☠️ @VAXSHIY_TARIX

5k 0 45 4 36

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Бугун яна бир бор сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олиш экан, бугунги кунимиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин Қадрдон. Ассалому алейкум!

@VAXSHIY_TARIX

6.4k 0 120 5 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чарли Чаплиннинг Биринчи жаҳон уруши ҳақидаги энг машҳур овозсиз фильмларидан бири "Милтиқлар елкага!" кинокартинасидан "Окопда" номли лавҳа, 1918 йил. Армияга янги келган, тажрибасиз Шарло уруш бўлаётган худудга жўнатилади ва кутилмаган кулгили воқеалар сабабчисига айланади.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Бу машхур математик Жон Данз. Бир куни у институтга кеч қолади ва доскадаги математик мисолни уйга вазифа деб ўйлайди. Эртаси куни устозига масала жавобини узатади. У ўшанда ҳали ҳеч ким ечолмаган масалани ишлаб келганди. Устози бу масалаларни ҳеч бир олим шу кунгача ишлай олмаган деб бир кун олдин доскага ёзиб кетганди. Агар бу ҳақида Жон ҳам эшитганида балки масалани жавоби шу кунгача мавҳум бўларди.

Ҳар доим ҳам одамларнинг буни қилолмайсан деган сўзларига қулоқ солавермаслик керак.


☠️ @VAXSHIY_TARIX

9k 1 73 4 114

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Афсонавий футболчи Роберто Карлоснинг Реал Мадрид сафидаги ақл бовар қилмас голи, 1998 йил.

☠️ @VAXSHIY_TARIX

13.8k 1 239 13 149

Дунёга машҳур Бруклин кўпригини бўяш жараёни, Нью-Йорк, АҚШ, 3 декабрь 1915 йил.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Регистон майдонида намоз ўқилиши, Самарқанд, 1932 йил.

☠️ @VAXSHIY_TARIX

9.9k 0 46 16 130

Минораи Калон XII асрда Салжуқийлар ҳукмдори Арслонхон томонидан қурилган. Бинонинг баландлиги 47 метр бўлиб, у ғиштдан қурилган. Ажойиб безатилган минора Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлмиш Калон масжиди ҳовлисида жойлашган.

Минораи Калон Бухоро шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, Бухоронинг тарихий ислом меъморчилигининг бошқа муҳим асарлари қаторида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Минораи Калон – Ўзбекистоннинг собиқ пойтахти Бухоро шаҳрида жойлашган ислом меъморчилигининг энг муҳим иншоотларидан бири. Минораи Калон Бухоронинг энг машҳур рамзларидан биридир.

☠️ @VAXSHIY_TARIX

10k 1 45 11 70

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1727 йилда ўйлаб топилган механик калькулятор

Антон Браун томонидан ишлаб чиқарилган бу калькулятор ҳозирда Вена техника музейида сақланади.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Аёлларнинг ҳаммаси ҳам ақли ноқис эмас. Шунчаки, аёл зоти ўзидан ақлли эркак билан мамнун яшайди.


©
Айман Ёғий

@VAXSHIY_TARIX

9.5k 1 58 24 72

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Бугун биз умримизнинг яна бир саҳифасини варақлар эканмиз уни эзгу амаллар ила бойитиш ўз қўлимизда эканлигини унутмайлик!
Яна бир янги кун, янги имкон муборак бўлсин Қадрдон. Aссалому алайкум!

@VAXSHIY_TARIX


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент, Хонанда Лоланинг “Баҳор” деб номланган қўшиғи, 1998 йил.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШАЙБОНИЙЛАР ВА САФАВИЙЛАР ТЎҚНАШУВИНИНГ САБАБЛАРИ НИМАДА ЭДИ?

📚Шайбонийхон (Муҳаммад Шайбоний) ўз юришларида Хуросонга етиб боргач, Исмоил I билан тўқнашуви муқаррар бўлиб қолади. Шайбонийхон ва Исмоил I ўртасида жанговар ёзишмалар бошланади, бунда Шайбонийхон Исмоил I ни "шиа бидъати"дан воз кечишга ундайди, акс ҳолда Хуросонга юриш билан таҳдид қилади; Исмоил ҳам ўзбекларнинг Хуросонга босқинларини тўхтатишни талаб қилади. Бундан ташқари, Шайбонийхон Исмоил I га ўзининг Чингизхон уруғига мансублигини таъкидлаган, бу эса унга "салтанат ва қилич вориси" бўлишга имкон берган. Шайбонийхон собиқ Темурийлар салтанати ҳокимяти остидаги ҳудудларни қайта бирлаштирмоқчи эди.

☠️
@VAXSHIY_TARIX


Биринчи будильник фақат эрталаб соат 04:00 да чалинган

1787 йилда Леви Хутчинс томонидан яратилган будильник фақатгина эрталаб соат 04:00 да чалинган яъни унинг вақтини ўзгартиришнинг имкони бўлмаган.
Исталган вақтга созланиши мумкин бўлган будильникни яратиш учун деярли 100 йил керак бўлган.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биринчи жаҳон урушининг реал кадрлари. Иккита армия тўқнашуви.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


"Бу шунчаки бошланиши эди, бу ерда китоблар ёқилиб, кейинчалик одамларни ҳам ёқиб юборишади". Гейнрих Хайн (1797-1856), немис шоири, публицист ва танқидчи.

Фашистлар томонидан нацистлар режимига номақбул китобларни ёқиш ҳаракати. Берлин, 1933-йил 10-май.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Нимага қадимги Мисрда мушуклар муқаддас ҳисобланган?

Гап шундаки, қадимги Миср давлати қишлоқ хўжалигига асосланган эди. Бундай мамлакатнинг асосий муаммоси кемирувчилар бўлиб, улар ҳосилни камайтирарди.

Мушуклар эса кемирувчиларга, илонларга қарши курашарди. Бундан ташқари мушук вабо тарқатувчи каламушларни ов қилиб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Шунинг учун, ҳам мушукларни жуда эъзозлашган.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўтган асрнинг 30-40 йилларидаги Самарқанд шаҳрига саёҳат.

☠️ @VAXSHIY_TARIX


Кекса киши кампири вафот этганидан кейин кўзойнак тақмай қўйибди.
Сабабини сўраганларга:
- Ундан кейин кўришга арзийдиган ҳеч нарса қолмади бу дунёда,- дея жавоб беради...

☠️ @VAXSHIY_TARIX

12.6k 1 243 9 197

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танҳо дақиқаларингизда ўй-фикрларингизга қулоқ тутинг...
Ҳаётда шундай онлар борки, улар кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Шошилманг, қадрига етинг. Ахир, ҳар лаҳза - янги неъмат, янги имконият.
Қалбингизни тоза тутинг, кўнглингизни очиқ тутинг. Яқинларингизга бор-йўғи бир чимдим меҳрнинг ўзи кифоя. Чунки баъзан кичик эътибор улкан бахтга айланади.

Ассалому алайкум азиз Қадрдон! Бугун сиз учун шукрона ва хотиржамликка тўла кун бўлсин! Юзингиз доим ёруғ, юрагингиз ҳамиша ойдин бўлсин!

@VAXSHIY_TARIX

Показано 20 последних публикаций.