‼️Жиззахдаги шифохонада янги туғилган эгизак чақалоқнинг бири ўғирлаб кетилди ..😳😨
Обуна Бўлинг 👉🏻 @VACHACH
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD6mIb_kRa0xbprMuw
Хаммага Тарқатила‼️
Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида эгизак фарзандларни дунёга келтирган.
Бироқ 31 январь куни соат 19:30 атрофида 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, боласини ўғирлаб кетган
“Болангизни шифокор кўригига олиб бораман, қорни дам экан”, – дея, чақалоқни олиб, қайтиб келмаган. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Номаълум шахснинг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, унга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахс тегишли тартибда ушланган. Маълумот ўрнида, чақалоқ соғ-саломат онасига қайтарилган.
Обуна Бўлинг 👉🏻 @VACHACH
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD6mIb_kRa0xbprMuw
Хаммага Тарқатила‼️