Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули
❓1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar