🔴 Ўзбекистон - Малайзия халқаро ҳамкорлик
❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Малайзиянинг "Novugen Malaysia" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
📌 Учрашув аввалида "Novugen Malaysia" компания вакиллари ўз фаолияти ҳақида маълумот тақдим этди. Компания Малайзияда FDA (АҚШ Озиқ-овқат ва Фармацевтика Идораси) томонидан тасдиқланган ягона ишлаб чиқариш заводларига эга. Бундан ташқари, уларнинг FDA сертификатига эга бўлган объектлари онкология ва махсус дорилар ишлаб чиқаришга ихтисослаш.
❗️ Агентлик директори "Novugen Malaysia" компанияси жамоасига Ўзбекистондаги фармацевтика бозори ҳақида батафсил маълумот берди. Мамлакатимиз фармацевтика саноатига сармоя киритиш, янги инвестицион лойиҳалар амалга оширишда яратилган имкониятлари ҳақида айтиб ўтди ва биотехнология маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.
✔️Учрашув сўнгида икки томон Ўзбекистонда биотехнология маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича потенциал ҳамкорликни бошлашга келишиб олдилар.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube