🔴 Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми
Бугун Тошкентда, Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доиралари вакилларини бирлаштирган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.
Форум иштирокчиларига Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари, шунингдек, мамлакатнинг инвестиция салоҳияти ҳамда муҳим саноат фаолияти ҳақида маълумот берилди.
✔️ Форумда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимот билан иштирок этди.
Тадбир доирасида B2B ва B2G форматидаги икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар қўшма лойиҳалар истиқболлари ва янги келишувларни муҳокама қилдилар.
Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун замин бўлади.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube