Репост из: Markaziy Osiyo
"Биламан, ҳаёт йўлимнинг катта қисмини босиб ўтиб бўлдим. Ўзимни қўлига бир қути ширинлик тутқазилган боладек ҳис қиляпман: бола ширинликни иштаҳа билан ея бошлайди, унинг оз қолганини кўриб, шошмасдан, ҳузурини чўзишга бошлайди. Сарлавҳаларни муҳокама қилиб ўтириш учун вақтим жуда оз. Қутичада ширинлик жуда ҳам кам қолди.
Мен олижаноб одамларни ёқтираман. Менга хатоларини тан оладиганлар, ютуқларни қўлга киритганлар, қўлидан нима келишини англай олган ва масъулиятдан қўрқмайдиган инсонлар ёқади. Инсон қадрини ҳимоя қиладиганлар, ҳақиқат, адолат, эътиқод тарафдорларини ёқтираман. Бунинг учун яшаса арзийди.
Бошқаларнинг қалбига қулоқ тута оладиган, тақдирнинг зарбаларига дош берадиган ва қалб мулойимлигини сақлаб қолган инсонлар даврасида бўлишни хоҳлайман.
Ҳа, яшашга шошиляпман, фақат етукликкина ундай оладиган сермазмун кун кечиришга шошиляпман. Қутидаги бор ширинликни албатта ейман, у албатта аввал еб улгурганларимдан мазалироқ бўлади.
Мақсадим - охиригача ўзлигим, яқинларим ва виждоним билан ҳамоҳанг бўлиб қолиш.
Ҳаётимни иккита деб ўйлагандим, у эса биттагина экан ва уни албатта муносиб яшашим керак".
Энтони Хопкинс.
Library @centerasia_library
каналга уланиш
@centerasiastudy