📌 2024 йил 18 октябрь куни Қўқон шаҳрида, Фарғона вилояти 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасининг бир асрлик тарихига бағишланган Қўқон университетининг катта мажлислар залида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси ҳамкорлигида "Руҳий саломатлик хизмати: ютуқлар ва истиқболлар" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
✅ Дастлаб анжуманни Узбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазири Худаяров Асилбек Анварович очиб бердилар.
🔴 Шундан кейин Қўқон шаҳар ҳокими Усмонов Маъруф Аъзамович, Қўқон университети ректори Зоҳидов Ғофуржон Эркинович, Қўқон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сирожиддинов Комил Бобожонович, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази проректори Қосимова Мунира Содиқовна, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ашуров Зарифжон Шарифович сўзга чиқиб, руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида мамлакатимизда қатор ижобий ўзгаришлар бўлаётганлигини таъкидлаб ўтдилар ва барча соҳа мутахассисларига, хусусан Қўқон руҳий касалликлар шифохонаси жамоасига, шунингдек Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби қатор хорижий давлатлардан келган олимларга келажакдаги ишларига омад ва зафарлар тиладилар.
🎥 Тадбирда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия йўналишларидаги энг илғор тажрибалар, маълумотлар ва янгиликларга доир мавзуларда жорижий экспертлар ва маҳаллий мутахассислар томонидан маърузалар қилинди.
✅ Куннинг иккинчи ярмида барча мутахассислар Қўқон руҳий касалликлар шифохонасининг бир асрлик тарихи ҳақида ташкил этилган музей билан танишдилар, шундан сўнг Жахон психиатрлар ассоциацияси шарқий Европа давлатлари бўйича раиси Негай Николай Анатолевич раислигида "Суд-психиатрия экспертизасини ўтказиш доирасида клиник ҳолатни тахлил қилиш" мавзусида барча республикадаги муассаса раҳбарлари ҳамда суд-психиатрия бўйича экспертлари иштирокида мухокама бўлиб ўтди.
🎤 Энг асосийси, Марказнинг барча психиатрия ва наркология хизмати бўйича филиаллари раҳбарлари учун марказ директори бошчилигида директор ўринбосарлари билан биргаликда ҳудудлардаги муаммолар муҳокамасига бағишланган семинар-йиғилиш ташкил қилинди. Ҳалқаро анжуман 19 октябрь куни Фарғона шаҳрида давом этирилади.
Telegram 👉 Facebook 💬
Instagram 📷 @UzbNarkalogiyaMarkazi' rel='nofollow'>You Tube ▶️

Бизни кузатиб боринг!👇👇👇