Азиз Аёллар
Нафосат чиройда тенгсиз аёллар,
Нозик табиату, нозик хаёллар,
Меҳр муҳаббатга тўла бу диллар,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Кимгадир опасиз, кимгадур она,
Кимгадур сингилсиз кимга ёрона,
Сизлар бор нурларга тўлар кошона,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Гулданда аълосиз гўзалсиз бирам,
Жаннат нурларидай зебосиз кўркам,
Сиз борсиз кўнгиллар бўлар хотиржам,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Қоронғу кўнгилга зиёсиз нурсиз,
Бебахо бойлигу, тиллосиз дурсиз,
Жаннат малагидай парисиз хурсиз,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Сиз билан ободдир қалблар кўнгиллар,
Сиз ила нурафшон уй-у манзиллар,
Оналар, опалар, ёру сингиллар,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Гулчехрахон Абдуллаева ижодидан.
© 2017-2018
Нафосат чиройда тенгсиз аёллар,
Нозик табиату, нозик хаёллар,
Меҳр муҳаббатга тўла бу диллар,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Кимгадир опасиз, кимгадур она,
Кимгадур сингилсиз кимга ёрона,
Сизлар бор нурларга тўлар кошона,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Гулданда аълосиз гўзалсиз бирам,
Жаннат нурларидай зебосиз кўркам,
Сиз борсиз кўнгиллар бўлар хотиржам,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Қоронғу кўнгилга зиёсиз нурсиз,
Бебахо бойлигу, тиллосиз дурсиз,
Жаннат малагидай парисиз хурсиз,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Сиз билан ободдир қалблар кўнгиллар,
Сиз ила нурафшон уй-у манзиллар,
Оналар, опалар, ёру сингиллар,
Доимо соғ бўлинг азиз аёллар.
Гулчехрахон Абдуллаева ижодидан.
© 2017-2018