Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Тақво нима?
Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини билдиради. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборатдир. Гоҳида тақво хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан «Тақво нима?» деб сўрашганда: «Араблар сертикан майдондан яланг оёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни «тақво» дейишади», деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, доимо Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube