Ўрта асрларда Европада ҳайвонлар устидан суд уюштириш ҳоллари учраб турган. Бу каби судлар юриспруденциянинг барча қоидаларига амал қилган ҳолда: адвокат, гувоҳлар иштирокида ўтказилган. Масалан, Францияда XII -XVIII асрлар оралиғида 92 та ҳайвонлар устидан уюштирилган судлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Жумладан, 1386 йилда француз шаҳри Фалезда қаровсиз қолдирилган гўдакнинг қўл ва юзларини чайнаб, ўлдириб қўйган чўчқа устидан суд уюштирилган. Адвокат айбланувчининг айбсизлигини исботлай олмаган ва унинг айбини юмшатувчи ҳолатларни топа олмаган. Чўчқанинг тумшуғи ва олд оёқлари чопиб ташланган. Сўнгра одамларнинг либоси кийдирилиб, дорга осилган.
✅Obuna bo'lishni unutmang
✅👉@utmishga_sayir
✅Obuna bo'lishni unutmang
✅👉@utmishga_sayir