📚#Марғилон_алломалари
📚 УЛУҒЛАР НАЗАРИДАН ЎТИШ
Орифжон қори даданинг устозларидан яна бири машҳур уламо, тасаввуф ва тариқат шайхи Мукаррамхон тўра Хон бува ҳазратлари эди. Саййид авлодларидан бўлмиш мазкур зоти шариф ўз даврида Марғилоннинг дуогўйларидан бири эдилар. Хон бува манбаларда қуйидаги сифатлар билан таърифланганлар:
«Ифтихори аҳли олам» - «олам аҳлининг ифтихори», «фарди замон» - «замон ягонаси», «зубдайи шайхул машойих» - «машойихлар шайхи», «анису лутфи Ҳақ» - «Ҳак лутфининг маҳрами», «манбаъи иззу шараф» - «шараф ва азизлик боиси» ва бошқалар.
Марғилоннинг Тошкесар маҳалласида истиқомат қилган бу зоти шарифнинг хонадони илм-маърифат даргоҳларидан бири эди. Шаҳар ва атрофдан келувчи зиёратчилар, мурид-мухлисларнинг қадами узилмаган. Бу ер турли табақадаги кишилар — мискин-бечоралар, дарвеш-девоналар, хароботий-авлиёлар учун ҳам бағрикенг маскан бўлган. Баъзан, турли беморларни бу ерга олиб келиб қўйилиши, бу ерда бўлиб ўтадиган илмий анжуманлар файзидан насиба олиш умидида бўлган.
Орифжон қори даданинг устозлари Фозилжон махдум почча, Аббосхон охунд домлалар ҳам бу даргоҳнинг доимий вакиллари эдилар.
Орифжон қори даданинг ота-она аждодлари ҳам бу хонадонга яқин кишилар бўлишган. Хусусан, оналари томондан бўлган боболарининг бу даргоҳга муносабатлари анча қизғин бўлган. Бу эса Орифжон қорига бу ерда ходим ўлароқ юриб таълим олиш имконини берган.
Таъкидлаш лозимки, Хон бува ва улар хонадони ҳам замон тазйиқларидан холи бўлишмаган. Улар ҳам бундай нохушликлардан алам тортганлар. Акс ҳолда, ўша оғир замонларда Хон бува тегирмонга бориб китобларни сувда ювиб оқизишга мажбур бўлмас эдилар.
Хон бува саййидларнинг йирик вакили ўлароқ тан олинган бўлсалар-да, бироқ насабга фахрланишдан ўта йироқ, балки бошқаларни ҳам бундан қайтарган эдилар. Набиралари Обидхон тўранинг айтишича, бир гал саййидлардан бири Хон бува ҳузурига шажара кўтариб келади ва: «Тўра бува, мана бизнинг шажара!» деб кўрсатади. Шунда Хон бува, ҳай-ҳай, болам, буни кўтариб юрманг, қуруқ қоласиз, бунинг ўрнига амал қилинг, дейдилар.
Хон бувадан содир бўлган бундай камтарлик ва хокисорлик Орифжон қори маъқул кўрган сифатлар эди. У зотнинг ёзмаларида кўрамиз:
«Аллох таоло «Илм берилганлар учун даражотлар бор» (Мужодала сураси, 11-оят), деб айтган. Бандани юқори қилувчи Аллоҳ таолодир. Ким У кўтарган кишини хорласа ўзи хор бўлади. Илм эгалари улул-амр — иш боши саналадилар ва пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (Дуррул мухтор, 5-жилд, 533- саҳифа).
Орифжон қори дадага кўра, киши саййид булиши учун унда қуйидаги аломатлар бўлиши керак: «Хулқлари чиройли бўлмоқ, ғазаби келса ютадиган бўлмоқ, бузуқлик ва бузук ишлардан мутлақо йироқ юрмоқ, чақимчи ва бўҳтончи бўлмаслик, ҳаром емайдиган ва ҳаром бермайдиган бўлиш».
📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ДУРРУЛ ОРИФИН (ёхуд Орифжон қори Марғилоний маноқиби)" китобидан.
☎️ Ушбу китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok