👝 Қадимги Римда қулларнинг нарҳи бозорга қараб бир ошиб бир тушиб турган.
Айниқса рим легионларининг ғалабали юришларидан сўнг, қулларнинг нархи жуда пасайиб кетган, чунки рим янги ўлкалардан келтирилган турли ёшлардаги қуллар билан тўлиб кетган. Рим аслзодаси Катон қул бозорларида доимо қаттиқ савдолашарди, у қуллар учун 500 дан 1500 денарий тўлашини билдирар ва бундан ортиқ сариқ чақаям тўламаслигини айтарди. У доимо бадавлат римликларнинг битта қул учун 2500 динор тўлашларига розилигини кўриб ғазабланарди. Шу мишиқи болага ёки қизалоққа хам шунча тўлайсанларми? деб савдогарларни бозор нархини тушуришга чақирарди Котон. Рим сенатида Котон республика цензорига айлангач, қуллар учун пулини аямайдиган бойларга нисбатан солиқни оширади.
Плавтнинг ёзишича: Римда иккита гўдакни онаси билан қўшиб 1800 денарийга пуллаш мумкин бўлган. Чиройли қизчалар эса 1000 дан 6000 денарийгача турган. Агар қиз бола қул мусиқа асбобини чала олса унга 4000 денарий тўлаганлар. Рим империясининг охирги йилларида қул нархи анча арзонлашиб кетган. Аммо қуллар римнинг қудратли даврларида албатта анча қиммат бўлганлар. Масалан Октавиан Августа даврида қулнинг ўртача нархи 2000 денарий бўлган. Аммо барибир қул санъат асарлари бўлмиш хайкал, сурат ёки китобдан арзон бўлган. Қулни ўртахол оилалар хам сотиб ола олганлар.
Республиканинг сўнги йиллари ва империянинг дастлабки даврларида қулларнинг бахоси фантастик даражада кўтарилиб кетган экан. Масалан ўша давр аристократлар намоёндаси Марциал ўғил бола қулнинг нархи 25 000 дан 50 000 денарийга чиққанини сенатга арз қилади.Аммо шу билан биргаликда таги-зоти паст қизбола қулларнинг нарҳи бор йўғи 150 денарий бўлганини хам ёзади. Светонийнинг ёзишича эса грамматик «Лутаций Дафнис Квинтом Катулом томонидан 700 000 сестерцийга сотиб олинганини ва и озодликка чиқариб юборилганини айтади ...»
Марк Сидоний Фалкснинг «Қулларни қандай бошқариш » китобидан
***
Энди эса «қулдор,қул » сўзларини «менеджер» га алмаштириб кўринг. Ўша қулдорчилик замонидан бери унчалик катта ўзгариш бўлмаганини кўрасиз. Балки ундан хам ёмонроқ бўлганини сезиш мумкин, халоллик камайди,лавзда турилмайдиган бўлинди.
Kanalimizga obuna bo‘ling :
https://t.me/Umumiy_TARIXI