Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
📖 Аллоҳ таоло айтади: “Унинг ўрнига буюк қурбонлик фидо қилдик”, Соффаат сураси, 107 – оят.
-У қурбонлик буюк эди, чунки бир жиҳатдан Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига фидо қилинган эди.
-Яна бир жиҳатдан, унинг (қурбонлик қилишнинг) буюклиги у жалил ибодатлар жумласидан бири эди.
-Унинг буюклигининг яна бир жиҳати, қурбонлик шу билан то қиёматга қадар суннат(йўл) ва қурбат ҳосил қилиш учун бир амал бўлди. (Тафсири Саъдийдан).
🔹 «Унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик» .
Яъни «Биз Исмоилнинг ўрнига жаннатдан чиқарилган катта бир қурбонликни фидо қилдик. Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади.
Шунда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга юқоридаги нидони қилди ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди. Бу ишлар Минода – ҳозир мусулмон ҳожилар қурбонлик сўядиган жойда бўлиб ўтди.
Инсоният тарихидаги ўша буюк фидокорлик ҳодисаси ҳар йили такрорланадиган ибодатга айланди. Ҳар йили мусулмонлар дунёнинг турли томонларидан келиб, бу қиссани ёдга оладилар ва бу улуІ фидокорлик ибодатини шахсан адо этадилар.
Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссалом каби, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёр эканликларини тиллари, диллари ва амаллари билан изҳор этадилар. Фидокорлик аломати сифатида қурбонликлар сўядилар. Бу ҳаракатлари билан иймон байроғини янада юқори кўтарадилар.
Аллоҳга бўлган итоатларининг энг гўзал томонларини намоён қиладилар. Аллоҳга таслим бўлишни тажрибаларидан ўтказадилар. «Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси».
🔻Аллоҳ таоло айтади: “Бас, (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсан», – деди. Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасига ётқизганида... унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!. Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз». Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир. Унинг ўрнига буюк қурбонлик фидо қилдик. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик: «Иброҳимга салом бўлсин!». Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз”. Соффаат сураси, 103-110 – оятлар.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.