РАМАЗОНДА
Мен бугун Рамазон қучоғидаман,
Бир илоҳий нурнинг ўчоғидаман.
Нафсимга бир муддат танаффус бердим,
Юзимни Байтуллоҳ томонга бурдим.
Жойномоз устида тўлов тўлайман,
Бугун тиланчиман, савоб тилайман.
Худо сени кўриб турар, дейдилар,
Худо тилаганга берар, дейдилар.
Худога йўллагум оҳ-воҳларимни,
Кечириб юбор деб гуноҳларимни.
Мен ҳам бир гуноҳкор бандаман, нетай,
Кетсам, бир илоҳий нур эмиб кетай.
Мен бугун Рамазон қучоғидаман...
Мен бугун Рамазон қучоғидаман,
Бир илоҳий нурнинг ўчоғидаман.
Нафсимга бир муддат танаффус бердим,
Юзимни Байтуллоҳ томонга бурдим.
Жойномоз устида тўлов тўлайман,
Бугун тиланчиман, савоб тилайман.
Худо сени кўриб турар, дейдилар,
Худо тилаганга берар, дейдилар.
Худога йўллагум оҳ-воҳларимни,
Кечириб юбор деб гуноҳларимни.
Мен ҳам бир гуноҳкор бандаман, нетай,
Кетсам, бир илоҳий нур эмиб кетай.
Мен бугун Рамазон қучоғидаман...