Нуронийлар ўртасида водий биринчилигига старт берилди
Афсонавий 😎: @Uchqorgon
Учўрғон туманида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва оммавий спорт турларини ривожлантириш мақсадида +60 ёшдаги нуронийлар ўртасида мини футбол бўйича водий биринчилиги мусобақаси бошланди! ⚽️
Мусобақада Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ҳамда Қирғизистондан келган нуронийлар ўз маҳоратлари ва спортга бўлган муҳаббатини намоён қилишмоқда. Ушбу мусобақа нафақат соғлом рақобат муҳитини яратиш, балки ёшлар ва катталар ўртасида соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни оширишга ҳам хизмат қилмоқда.
Бу мусобақа жисмоний фаолликни ошириш, ҳамда нуронийларнинг маънавий ва физик соғлиғини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда. Барчамизга илҳом ва куч-ғайрат бўлсин! 💪
Афсонавий 😎: @Uchqorgon