Азиз фарғоналиклар!
Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари ҳамда ташаббуслари билан мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
“Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак” деган ғояни илгари сурган Давлатимиз раҳбари, табиатга эътибор беришни, бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш олиб боришни, ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялашни таъкидлаб келмоқдалар.
Икки йил аввал юртимизда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам ана шу эзгу мақсадлар йўлидаги сайъ-ҳаракатларимизнинг катта бўлагидир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.
Жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятимиз бўйлаб жами 9,5 млн. донадан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлса, куз мавсумида 40 турдаги 6,5 млн. дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш белгиланган.
Азалдан тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган, бир туп дарахт кесса ўн туп эккан халқимиз номидан барча фарғоналикларни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни қўллаб-қувватлашга, бу умуммиллий ҳаракатнинг натижасини ҳар бир маҳаллада кўрсатиб, ҳавас билан бу савобли ишда иштирок этишга чақирамиз. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фидойилик билан ҳаракат қилсак, энг аввало Президентимиз бошлаган эзгу ташаббусни вилоятимизда Республикамиз ҳудудлари орасида энг намунали қилиб бажарамиз, қолаверса, юртимизнинг экологик тозалигига, яшиллигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.
Бунда барча даражадаги раҳбарларни, маҳалла фаолларини, жамоат арбобларини, нуронийларни, санъаткор ва спортчиларни, журналист ва блогерларни алоҳида ўрнак кўрсатишга чорлаб қоламиз.
Қадрли маҳалла фаоллари, кўчабоши ва уйбошилар!
Айни вақтда, айрим маҳаллаларда, кўча ва гузарларда бўш турган, дарахт экилмаган жойлар ҳам кўп. Эндиги вазифамиз ушбу жойларни боғ-роғларга айлантиришда маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигини кучайтириш, ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган лойиҳаларни кенгайтиришдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада “маҳалла боғлари”ни яратишимиз, яшил ҳудудларни кўпайтиришимиз, шахсий намуна сифатида дастлаб ўз хонадонимиз ва кўчамизни обод қилишимиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.
Экилган ҳар бир ниҳолни парваришлаш ва сақлашда маҳалла фаоллари, бошқарув-сервис компаниялари жонбозлик кўрсатиши лозим. Бунинг учун “маҳалла еттилиги”, кўчабоши ва уйбошилар ҳамда хонадон эгаларини масъул сифатида бириктириш мақсадга мувофиқдир.
Муҳтарам нуронийлар!
Сизларнинг ҳаётий тажрибангиз, дуо ва тилакларингиз халқимиз учун ҳамиша катта таянч ва суянч бўлиб келмоқда.
Вилоятимиздаги 400 мингга яқин нуронийлардан маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда, аҳоли томонидан кўчатларни намунали экишни ташкиллаштиришда янада фаоллик ва ташаббус кутиб қоламиз. Сизларнинг шахсий намунангиз, панду насиҳат, тавсия ва кўрсатмаларингиз барчамиз учун муҳим.
Нуронийларимизнинг ҳар бири 1 тупдан кўчат экса, 400 минг янги дарахт пайдо бўлади. Ёки ҳар бири ўз ёнига фарзанд-набираларини жалб қилса, бу рақам бир неча баробарга ошади.
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, томорқа ер эгалари!
Ерга меҳр бериш, унинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш, кўчат экиб, боғ яратишда сизларнинг улушингиз катта.
Бу савобли ишларни давом эттириш учун ҳар бир хонадон эгаси ўз томорқасига, маҳалла гузари ва кўчасига 10 тупдан кўчат экса, вилоятимиз бўйлаб ўртача 10 миллиондан зиёд дарахт бунёд бўлади.