РАСМИЙ БАЁНОТ.
2025 йил 16 январь куни соат 10:19 да “Тахиатош ИЭС” АЖнинг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаларидаги шиналари орасидаги ўчиргич (междушинный выключатель)нинг фаза-С киритгичи шикастланиши натижасида, очиқ тақсимлаш қурилмасининг ҳимоя тизими автоматик равишда ишлаб кетиб, “Тахиатош ИЭС” АЖ тўхтатилиши содир бўлган.
Юзага келган авария ҳолати бўйича ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳодиса юзага келмаган.
Соат 10:40 да шикастланган қурилмалар таъмирга чиқарилиши таъминланди ҳамда станция томонидан ўз эҳтиёжлари ва ҳаво тармоқларига босқичма-босқич электр қуввати етказиб берилмоқда.
Соат 11:05 да Нукус шаҳар ва туманлар кесимида хар бири 5 мВт бўлган юкламада биринчи навбатда давлат ташкилотлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари (шифохона, ичимлик сув объектлари
ва бошқалар)га электр энергияси етказиб берилиши таъминланди.
Қолган объектлар, жумладан, аҳоли ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ижтимоий объектларга босқичма-босқич электр энергиясини етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
“Тахиатош иссиқлик электр станцияси” АЖ
Каналга уланиш: @Turtkul24news