TOSHKENTDA BIZ | ТОШКЕНТДА БИЗ | РАСМИЙ КАНАЛ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Toshkent va O’zbekiston yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @Toshkentda_bugun_bot
Toshkent va O’zbekistonda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsayiz foto va videolarini yuboring.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Даҳшат

❗️Уйдаги сув иситадиган "Аристон" метан газ баллондан баттар портлайди😨

Яқинларга улашинг, сув иситгичларни тўғри ўрнатинг, техник ҳолатидан хабардор бўлинг.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️«Uzcard» СМС-хабарномаси нарxм 2025 йил 1 мартдан ошади

2025 йил 1 мартдан «Uzcard» пластик карталарининг 5800 рақамидан келадиган СМС-хабарномаси хизмати учун абонент тўлови икки баробар оширилади. Янги тарифга кўра, хизмат нархи 168,4 сўм этиб белгиланган.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


🌧 Бугун баъзи ҳудудларда ёғингарчилик бўлади

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2...+7° илиқ бўлади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#ТАЪЗИЯ

⚡Хонанда Ширин Абдуллаева вафот этди

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Яқинларига сабр тилаймиз

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Ана ҳолос: Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда

Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «шахсий муаммосини» ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ана_холос

💥 Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит қизнинг ёнида ўтириб, у билан суратга тушгани учун 1 миллион доллар олди 😨

Саудия Арабистонлик қиз бу суммани тўлаб, актёр билан бир стол атрофида ўтириш ва суратга тушиш имкониятига эга бўлди. Қизнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

БУРАК ТОШКЕНТГА 350 МИНГ ДОЛЛАРГА КЕЛГАН ЭДИ...)

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚨Тошкентда 20 ёшли "мойкачи" Gentra’да ЙПХ ходимларидан қочди, аммо охири қўлга тушди

Маълум бўлишича, у ишониб топширилган машинани эгасига айтмасдан ҳайдаб, пойтахт бўйлаб сайр қилган.

Рейд давомида ЙПХ ходимлари ундан тўхташни сўраганда, у ишорага бўйсунмай қочиб кетган.

Вақт ўтгач, у қўлга олиниб, тегишли чора кўрилган.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️USAID ёпилиши мумкин. Депутат грантларни назорат қилиш кераклигини айтди

USAID ташкилоти ёпилиши ҳақида хабар берилди. У кўп йиллардан бери биздаги таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларига ёрдам бериб келарди. Агар USAID ёпилса, бу соҳаларнинг аҳволи қандай кечади?

Депутат Нодир Тилаволдиев хорижий грантлар устидан назоратни кучайтириш кераклигини ёзди. У грантлар кимга ва қандай берилаётгани шаффоф кўриниб туриши шарт, деб таъкидламоқда. Бу борада қонунларга ўзгариш киритилиши ҳам мумкин.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️‼️Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Xусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#диққат

❗️Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади

Бу имтиёз 3-йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Умуман, “Ёшлар дафтари” тизимини ҳам янгилаш, трансформация қилиш вақти келгани таъкидланди.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#диққат

❗️Ўзбекистонда паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларни ер солиғидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Яқинларга юбориб қўйинг

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Диққат

❗️Ўзбекистонда автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн олиш мумкин

Ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди, my.gov.uz орқали онлайн тарзда ариза тўлдириб, уни YHXXга юбориш керак. Хизмат учун тўлов – 112 500 сўм.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Ходимни ҳомиладорлиги учун ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни қабул қилинган Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради. 

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Oгоҳлик: Расул Кушербаев огоҳлантириш билан чиқди.

«Мошенниклар энди "РОВД"данмиз, сизга жиноят иши очилди деб тел қилишяпти»

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор

⚡️iPhone 16 нархлари кескин тушиб кетмоқда

Сўнгги кунларда iPhone 16 нархларида кескин пасайиш кузатилмоқда. Айниқса бу ҳолат Россия бозорида сезиларли бўлган. Смартфон бир ҳафта ичида 50 фоизгача арзонлаб кетган. Айни вақтда iPhone 16 смартфони 750 доллардан бошлаб таклиф этилмоқда.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ

Показано 20 последних публикаций.