Ривожланиш = атроф-муҳит
Бир ибора бор: "Даромадингиз ва муваффақиятингиз даражаси – сизни ўраб турган энг яқин беш киши даромадининг ўртача кўрсаткичидир"
Бу ҳақиқатдан тўғри гап. Бизнинг фикрлаш тарзимиз, одатларимиз ва ҳатто орзуларимиз ҳам атрофимиздаги муҳит таъсирида шаклланади.
Агар биз ўзимиз боришни истаган жойда бўлган одамлар билан доимий мулоқот қилсак, уларнинг фикрлаш тарзи, имкониятларни кўра олиш қобилияти ва ҳаракат усулларини ўзимиз сезмаган ҳолатда ўрганиб борамиз ва ҳаётимизда қўллай бошлаймиз
📍Икки хил ҳолатни тасаввур қилиб кўринг:
⚫️ Биринчи ҳолат:
Агар атрофингиздагиларнинг кўпчилиги спортчилар бўлса, асосан машғулотлар, тўғри овқатланиш ва машқ техникалари ҳақида суҳбатлар бўлади.
Вақт ўтиши билан сиз ҳам ўзингизга эътибор қарата бошлайсиз. Бундай муҳитда "носоғлом ҳаёт"тарзида қолиш мумкин эмас.
⚫️Иккинчи ҳолат:
Агар сиз доимо тадбиркорлар билан алоқада бўлсангиз, Энди суҳбат мавзулари бизнес, инвестициялар, бизнесни масштаблаштириш, мутахассислар, таълим ва ривожланиш ҳақида бўлади.
Бу мавзулар ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айланади ва сиз ҳам ўзингиз сезмаган равишда шу йўналишда ҳаракат қилишни бошлайсиз.
✖️ Агар атрофингизни мақсади йўқ, ҳаётидан доимо норози одамлар қуршаб олган бўлса - чи?
У ҳолда сиз ҳам худди улар каби бир жойда тўхтаб қолишингиз хавфи бор.
✔️ Менинг шахсий тавсиям:
Агар ўсишни хоҳласангиз – атроф - муҳитингизни таҳлил қилинг.
Ўзингиз орзу қилган даражага етган одамлар даврасида бўлишга ҳаракат қилинг.
Атрофингиздаги инсонлар қанчалик кучли бўлса, ривожланишингиз ҳам шунчалик тез амалга ошади.
Ўйлаб кўринг: ҳозир атрофингизда қандай инсонлар бор ва бу ривожланишингизга қанчалик даражада ёрдам беряпти?