Репост из: Laylo Sobir qizi
Бир вақтлар келади, нафис, дилтортар,
Истамай қолади йиғлашлар мени.
Кулгучимдан чак-чак тўкилиб тушган,
Табассумим қуршаб олар очунни.
Ўшанда изтироб мендан бурар юз,
Дол умидим тикка қилар қаддини.
Ҳисларим нозланиб, келинчак мисол,
Юрагимга кўз-кўз этар бахтини!
Мени ўйлантирар бошқа бир савол,
Балки видо айтиб бўлмас дардларга?!
Қаердан қабристон қазиймиз ахир
Вақти келгунича кетган вақтларга?!
Лайло СОБИР қизи
Истамай қолади йиғлашлар мени.
Кулгучимдан чак-чак тўкилиб тушган,
Табассумим қуршаб олар очунни.
Ўшанда изтироб мендан бурар юз,
Дол умидим тикка қилар қаддини.
Ҳисларим нозланиб, келинчак мисол,
Юрагимга кўз-кўз этар бахтини!
Мени ўйлантирар бошқа бир савол,
Балки видо айтиб бўлмас дардларга?!
Қаердан қабристон қазиймиз ахир
Вақти келгунича кетган вақтларга?!
Лайло СОБИР қизи