❗️Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди
Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тошхўжаев 2024 йил октябрида лавозимидан озод этилган, кейинроқ Алламжоновга суиқасд доирасида қўлга олингани маълум бўлганди.
✅ @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ҳукмга мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Аҳмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
✅ @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар