#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️"UzAuto" Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этмагани, шу билан бирга, ўқитувчиларга ҳам машина беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан сотилмаслигини маълум қилди
PS.: Шунда "UzAuto" Вазирлар Маҳкамаси топшириғини рад қилганини "чиройли" қилиб тушунтиряптими? 👇
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️⚡️"UzAuto" Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этмагани, шу билан бирга, ўқитувчиларга ҳам машина беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан сотилмаслигини маълум қилди
"Бугун ижтимоий тармоқларда "UzAuto" Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.
“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).
Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Азиа Аллианcе Банк ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.
“Ўзавтосаноат” АЖ ижтимоий тармоқдаги гуруҳ админстраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди' - дейилади АЖ расмий баёнотида.
PS.: Шунда "UzAuto" Вазирлар Маҳкамаси топшириғини рад қилганини "чиройли" қилиб тушунтиряптими? 👇
Батафсил 👉 @XABARLAR_24