Бундан ортиқ бахтсизлик борми?!
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Кимки эрталаб бирор ишда Оллоҳ билан боғланмасдан фақат дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Оллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади: доимий аримайдиган ғамни; доимий банд қиладиган машғулотни; хеч қачон бойликка етолмайдиган муҳтожликни; ҳеч қачон охирига етмайдиган орзуни» Табароний ривояти.
Бутун ғам-ташвиши дунё орттириш бўлган кимсанинг ҳоли шу! Лекин Оллоҳ таоло Ўз бандаларига мол-дунё билан мадад бериши Қуръони каримнинг Нуҳ сураси, 12-оятида зикр қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ кишининг солиҳ (яъни, ҳалолдан топилган) мол-дунёси қандаям яхши!» – деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Мол-дунё савоб амаллар қилиш учун воситадир. Мана шу чегарани бузган кишининг биринчи қадами бойлик йўлида «ким ўзар»га рақобатлашиш томон отилган бўлади. Энди унинг бутун ҳаракати бойлик жиҳатидан ўзидан юқорироқ турганлардан куч олади, бироқ уларга етолмайди. Чунки итдек ҳарсиллаб, минг машаққатлар билан бир маррага етганида, навбатдаги марра уни ўзига чорлаб туради. Умрдек бебаҳо неъматни арзимас матога алмаштиради, ягона имкониятни бой беради, энг муҳим тижоратда ютқазади. Бундан ортиқ бадбахтлик борми?!
“Унвонул баён”дан.
© mehrob_uz