Банк ходимлари қарздорлар билан қандай муомала қилиши керак?
Банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:
— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
— телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ; ойига саккиз мартадан ортиқ.
Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Телеграм орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.
Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.
Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.
@bankir