ОЛЛОҲ ҚАЕРДА?
Агар мусулмонлар ўз гуноҳларини ювиш учун бутун Рамазон ойи Худога бағишлаб рўза тутсалар ҳам ва ҳар Ийди Рамазон қўй ёки эчки қурбонлик қилсалар ҳам, агар бутун умр Макка зиёрати орзусини қилсалар ва кунига беш маҳал жойнамоз ёйсалар ҳамки, қалбларида ИШҚ туйғуси бўлмаса - буларнинг барчасида не маъно бор? ИШҚдан айро эътиқод - қуруқ сўзлардангина иборат; сўзларда асл ҳиссиёт бўлмагани учун улар жуда заиф ва ноҳаётий, ноаниқ ва пучдир.
Наҳотки Худони Макка ёки Мадинага борганда топиш мумкин деб ўйласалар? Ёки уни масжидда топиш мумкин деб ўйласалар?
Худони қандайдир бир «ёпиқ» маконда эканини тасаввур қилиш мумкинми?! Ҳамон Худо ЎЗИ «На Осмонларим ва на Ерим Мени ўзига сиғдира олмагай, лекин Мен менга ишонган қулимнинг қалбига сиғаман» деган бўлса, Уни бирон бир «ёпиқ» маконда жойлашганини қандай тасаввур этиш мумкин.
Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸