❇️ ЖССТ яна бир дори препарати ҳақида огоҳлантирди❗️
🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани, шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борлигини маълум қилди. Мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия этди.
🇺🇿 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган, "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.
🗯 Валлоҳу аълам.
✈️ Яқинларга ҳам улашинг.
❇️ Telegram | YouTube | Instagram