2024 йил – Ўзбекистон темир йўл тизимида том маънода
трансформация йили бўлди
2024 йил “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тарихида энг муҳим йиллардан бири бўлган: соҳада трансформация жараёнлари бошланди. Бу нафақат компаниянинг иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, балки замонавий технологияларни жорий қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда темир йўл тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда кенг намоён бўлди. Жумладан:
- темир йўл тизимида халқаро миқёсда ҳам йирик лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасига старт берилди;
- 2024 йил 27 ноябрда янги таҳрирдаги “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун темир йўл соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган инфратузилмани ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва рақобатбардош логистика тизимини яратиш имкониятини берди;
- йўловчиларни манзилига замонавий, қулай вагонларда тез ва хавфсиз етказиб қўйиш мақсадида 30 та янги, хусусан, купе, пласкарт, бизнес, эконом тоифали вагонлар харид қилинди;
- “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ томонидан Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи контейнер поезди ҳаракати амалга оширилди. Мазкур йўналишдаги поезд Ҳиндистоннинг Мундра портидан Қозоғистоннинг Сороковая станциясига Ҳиндистон-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон йўналишида ҳаракатланиб, 1585 км узунликдаги йўлни денгиз орқали, 4300 км масофани эса темир йўл орқали босиб ўтади;
- “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 2024 йилда 9,8 млн. йўловчи ташилган, уларга сотилган чипталарнинг 72 фоизи электрон тарзда сотилган;
- Темир йўлда 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 177,1 минг киши кўп ташилган, ўсиш суръати олдинги йилга нисбатан 101,8% ни ташкил этган.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон темир йўл тизими келажакда экологик жиҳатдан самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул транспорт турларидан бирига айланади.
👉 @Tezkor_video - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!