Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида профилактик йиғилиш ўтказилди
Божхона ходимларининг маънавий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, шунингдек, уларни зарарли иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида мутахассислар иштирокида "Радикализм ва диний мутаассибликнинг салбий оқибатлари ҳамда коррупция ва таъмагирликка нисбатан муросасизлик иммунитетини шакллантириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Йиғилишда "Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази" директор ўринбосари К. Шамахматов диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларнинг хавфли оқибатлари ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими А. Ражаббоев коррупция ва тамагирликнинг давлат ва жамият ривожига салбий таъсири, шунингдек, ушбу жиноятлар учун белгиланган жазо муқаррарлиги ҳақида сўзлади.
Тадбир давомида 2024 йил 29 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1008-сонли Қонуни мазмуни ва унда назарда тутилган талаблар иштирокчиларга эслатиб ўтилди.