#Туғилган_кун
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, публицист Ҳайдар Тўраев туғилган кун.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, публицист Ҳайдар Тўраев 1950 йил 20 февралда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган.
1968 йили Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 27-мактабни тугатган. 1968-1973 йилларда Тошкент давлат университетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида Ангор тумани 23-умумий ўрта таълим мактабида математика фани ўқитувчиси (1973-1975), Термиз давлат педагогика институти математика, математик таҳлил кафедрасининг катта ўқитувчиси (1975-1981), “Низомий номидаги ТДПИ нинг кундузги бўлим аспиранти (1981-1984), Термиз давлат университети Математик таҳлил кафедраси катта ўқитувчиси (1984-1990), Термиз университети газетасида бош муҳаррир (1990-2001), Ангор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори (2001-2007), Термиз давлат университетида “Дифференсиал тенгламалар ва геометрия” кафедраси катта ўқитувчиси (2007-2012), Термиз давлат университетида математика кафедраси катта ўқитувчиси (2013- 2018), Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали “Махсус сиртқи” бўлим бошлиғи (2018-2019), Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали “Математика ва информатика фанларини ўқитиш методикаси” кафедраси мудири (2019) каби лавозимларда ишлаган. Ҳозирда Термиз давлат педагогика институти математика ва уни ўқитиш методикаси доцент ўқитувчиси лавозимида хизмат қилади.
“Матлуба” (1993), “Муҳаббат”(1997), “Онажон юртим”(2005), “Сен борсанки” (2019) каби китоблари нашр этилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, етук пуплисист Ҳайдар Тўраевни туғилган куни билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва Сурхон ижодкорлари жамоаси табриклайди.
Умрингиз узоқ, ижод йўлингиз ёруғ бўлсин. Ҳаётингиз ҳамиша бахтга тўлиқ ва фаровон ўтишига тилакдошмиз. Шогирдларингизга сабоқ беришдан чарчаманг.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
https://t.me/Surxonadabiyoti/6544